UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52АПЛ. "Ливерпуль" 87-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди ва кучли тўртликка кириш имкониятини бой берди  4 00:55"Ливерпуль" биз учун ўлди" - клуб мухлислари Суперлиганинг ташкил қилинишидан мамнун эмас  8 00:35Суперлига иштирокчилари Европа лигаси ва ЕЧЛ ярим финалларидан четлатилиши мумкин  12 00:15ЛаЛига: "Суперлига супербойларни янада бой қилади"  13 23:55Фердинанд: "Суперлига - футболга қарши очиқ уруш"  9 23:27Карл-Хайнц Румменигге: "Бавария" ҳатто Суперлиганинг муҳокамасида ҳам иштирок этмади"  17 23:04АПЛ. "Лидс" - "Ливерпуль". Асосий таркиблар маълум!  12 22:49АПЛда 14 клуб иштирокида йиғилиш ўтказилади  31 22:33Руни - Суперлиганинг яратилиши ҳақида: "Раҳбарлар аҳмоқ эмас, уларда режа бор"  13 22:14Моуриньо истеъфосидан қанча ишлаб олади?  14 21:50Сурат биздан, изоҳ сиздан!  29 21:31Кун ҳазили: "Ростов" "Суперлига"да иштирок этишини маълум қилди  12 21:19ОЧЛ. Зафар Полвонов — 2-турнинг энг яхши футболчиси (+рамзий жамоа)  12 21:05"Ювентус" мураббийлиги учун 3 нафар номзод бор  8 21:01"Ўзимизнинг карикатура": "Истиқлол" АГМКни қандай енгди? (махсус сон)  13

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ёхуд ҳар бир футболчига "Ласетти" ваъда қилинди Янгиликлар

"Қўқон-1912" янги футболчиларни таништирди ёхуд ҳар бир футболчига "Ласетти" ваъда қилинди

“Қўқон-1912” футбол клуби бугун “Марказий” ўйингоҳида янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди. Таништирув маросими ҳақиқий байрамга айланди.

Тадбирда жамоа раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, фан-клуб аъзолари, мухлислар билан бир қаторда, Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедовлар ҳам қатнашди.



“Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ва жамоа раҳбарияти мухлисларинг олқишлари ҳамда жамоа гимни садолари остида стадионга чиқиб келишди.



Учрашувни “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот котиби Акрамжон Мамадалиев очиқ деб эълон қилди. Дастлабки сўз жамоа президенти Бахтиёржон Толиповга берилди.

Клубимиз президенти дастлаб бугунги байрам муносабати билан барча хотин-қизларни табриклади. Хусусан, жамоамизнинг ашаддий мухлисаси Бибихон клубимиз номидан қутловларни қабул қилиб олди.

- “Ассалому алайкум азиз футбол мухлислари! Мана кўз очиб юмгунча яна футбол баҳори юртимизга ташриф буюрди. Яна сиз ва биз соғинган футбол учрашувларидан баҳра олишни , севимли “Қўқон-1912” жамоамизнинг чиройли ўйинлари ҳамда ғалабали онларини биргаликда нишонлайдиган фурсатлар етиб келди.

Ўтган 2020-йил жамоамиз учун омадли келди деб айта оламиз. Биз жамоамизга мураббий танлашда хато қилмаган эканмиз. Қўқон фарзанди бўлган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби ўтган мавсумда жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олди. Футболчиларимиз ўзларининг мазмунли ўйинлари ҳамда ажойиб натижалари билан сиз азиз мухлисларни ва бизни ҳам хурсанд қила олишди. Бутун дунёга раҳна солган пандемия даврида футболчиларимиз ўзларининг ўйинлари билан ҳалқимизни кўнглини бироз бўлсада кўтара олишди деб айта оламан.



“Қўқон-1912” жамоаси ўтган мавсумдаги суперлига ўйинларида 13 ғалаба, 3 дуранг ва 10 та мағлубият қайд этишди. Якунда 42 очко жамғариб турнир жадвалини 5-ўринда якунладик. Бу натижа билан жамоамиз ўз тарихида қўлга киритилган энг яхши натижани такрорлай олди. Бундан олдин Қўқон жамоаси 1994 йилдаги Ўзбекистон олий лигасида 5-ўринни қўлга киритган эди. Ўша тарихий жамоада ўйнаган Зоҳид Нурматов ҳамда Муҳиддин Абдувалиевлар бугун жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб боришмоқда. Жамоамиз сардори Муроджон Холмуҳаммедов суперлига ўйинларида рақиблар дарвозасига 12та гол киритиб , тўпурарлар пойгасида 3-ўринни қўлга киритди. Албатта бу кўрсатилган натижаларда сиз азиз мухлисларнинг ҳам жуда катта ҳиссаларинг бор. Шу фурсатдан фойдаланиб ўтган мавсумдаги қийин шароитда жамоамизни қўллаб-қувватлаб турганларинг учун сизларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Ўтган мавсум тарихга айланди. Олдинда бизни янги мавсум кутиб турибди. Жамоамиз ўтган йилдаги ўйинлари билан “планка”ни бир неча баробар кўтариб қўйишди. Энди мухлисларимиз биздан бунданда яхшироқ натижа талаб қилишлари аниқ. Мана шу йўлда мураббийларимиз штаби аниқ режа асосида иш бошлашган. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари 5 босқичдан иборат бўлди. Бу йиғинлар давомида бир нечта ўртоқлик ўйинлари ўтказилди. Бир нарсани хурсандчилик билан айта оламан, жамоамиз гарчи расмий ўйинлар ўтказмаган бўлсада 2021 йилда хали мағлубиятга учрамади.

Ўтган мавсумда йигитларимиз кўрсатган шиддатли ва мазмунли ўйинлар натижасида футболчиларимизга юртимизнинг таниқли жамоаларидан аниқ ва моддий жиҳатдан анча яхши бўлган таклифлар келиб тушди. Шундай бўлсада жамоамизнинг етакчи футболчилари жамоага содиқликларини намойиш қилиб сафимизни тарк этишмагани таҳсинга сазовордир. Бунинг учун футболчиларимизга ўзим номимдан ва сиз азиз мухлислар номидан миннатдорлигимини изҳор қиламан. Етакчи футболчиларимиз жамоамиз сафида қолишган бўлсада таркибимизда баъзи ўзгаришлар бўлди.

Жамоамизни қуйидаги футболчилар тарк этишди: Музаффар Музаффаров, Филип Раевац, Ботирали Эргашев, Бек Абдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров. Жасур Ёқубов ҳамда Ислом Абдуллаевлар “Сурхон” ва “Турон” жамоаларига ижарага берилди.



Бу футболчиларнинг ўрниларини Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийларимиз муносиб футболчиларни жамоага таклиф қилишди. Жамоамизга янги қўшилган футболчилар ўртоқлик ўйинларида ўзларини ҳар томонлама жамоага фойдалари тегишни исботлай олишди.

Келаётган мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Футболчиларимиз ўтган мавсумдаги ўйинлари билан бемалол совринли ўринлар учун кураша олишимизни исботлай олишди. Биз бу йил ўз олдимизга ўтган мавсумдаги натижадан кўра юқорироқ бўлган ўринни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйганмиз. Худо хохласа бу йил “Қўқон-1912” жамоаси медаллар учун курашади. Бу йўлда албатта сиз мухлисларнинг ҳам ёрдамингиз зарур бўлади. Сизлардан ҳар ўйинда футболчиларимизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришингизни илтимос қиламан. Сизларнинг олқишлаб туришингиз футболчиларимизга қўшимча куч ва ғайрат бағишлайди. Биз сизлар билан бир мақсад йўлида бирлашсак, албатта кўзланган натижани қўлга киритамиз деб ўйлайман”- деди клуб президенти.



Шундан кейин жамоамиз сафига келиб қўшилган янги футболчиларникенг оммага расман таништирилди ва уларга тантанали тарзда исмлари туширилган футболкалар топширилди.

Тадбирда шунингдек, Фарғона футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носирбек Отақўзиев, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Хуршид Аҳмедов, жамоамиз аъзолари Мурод Холмуҳаммедов, Славко Лукич, Асадбек Собиржонов, фахрий журналист Мўйдинжон Йўлдошевлар сўзга чиқишди.



Жамоа сафига янги қўшилган футболчилар мухлисларга тўп билан мастер-класс намойиш қилиб беришди. Футболчилар фойдаланган тўпларни мухлислар ўтирган секторларга тепиб, мухлисларучун ўзига хос совғаларни тақдим қилишди.

Ўтказилган тадбирда мухлисларга ҳам микрофон тақдим қилинди. Улар жамоа раҳбарияти ва футболчиларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.

Маросим сўнггида мухлислар ўзларининг суюкли футболчилари билан эсдалик учун суратларга тушишди.

Маросим сўнггида ёши улуғ отахон мухлислар бошланаётган мавсум олдидан жамоа аъзоларига омад тилаб дуолар қилишди. 

Бугунги ўтказилган маросимда "Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бироз бетоблиги сабаб иштирок эта олмади.  



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+7   
08 мар 18:15:17
Ayubkhon Inoyatov
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ласетти деган жойини кидириб тополмадим.
Кукон каналида видеоси куйилган курсез аник айтилган совриндорлар каторига кирса ласетти 1,2,3 ми фарки йук
+5   
08 мар 18:15:57
Жахонгир
Yunusov Azizbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar chempion bo'sa diyilgan manimcha bu muommo qo'qon uchun Azamat aka
Чемпион эмас балки совринли уринлардан бирини эгалласа деб айтишди клуб президенти
+5   
08 мар 18:02:08
Азамат Одилов
Ласетти деган жойини кидириб тополмадим.
+4   
08 мар 18:12:12
Сардор Бек
Сидоров хато уни ўрнига клуб тарбияланувчи ёшларидан олмайсанми
+3   
08 мар 20:18:34
Фк Тулуза
Қўқон жамоасига келаётган мавсумда ниҳоят совринли ўринлардан бирини эгаллашига тилакдошман (Пахтакор мухлиси)
+3   
08 мар 18:56:25
11 vs 11
Jamoa uchun yaxshi motivatsiya bor. Faqat futbol o'ynab sovrin yutish qoldi. Omad tilayman Qo'qon jamoasiga.
+2   
08 мар 20:23:26
Футбол мухлислар учун
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қўқон жамоасига келаётган мавсумда ниҳоят совринли ўринлардан бирини эгаллашига тилакдошман (Пахтакор мухлиси)
Салом ака гап йук рахмат акахон
+2   
08 мар 20:10:45
2503
Сардор Бек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сидоров хато уни ўрнига клуб тарбияланувчи ёшларидан олмайсанми
Фекризга қушиламан усиб келаётган ёш футболчи боллага қурқмай уйин амалиётини купроқ бериб боришса шу Сидировга ухшаганларни ярим йулда қолдириб кетишади,марабий ва мухлислар тамонидан ёшларга озгина падешка керак холос бир уйинда уйини ухшамайди икки борингки беш уйинда керишиб кетолмас кейинчалик жамоа уйинига керишиб кетишади,уйини ухшамаган пайтиям мурабий уни койимасдан яхши уйнаяпсан фақат фалон жойда хото қиляпсан шу камчилик устида купро ишла деб туғрилик бн тушинтириш беришса ёшлар тез узлаштириб кетишади,нимагадир бизи мурабийла ёш уйинчиларни уйнатишдан қурқишади бир икки уйинда ёш футболчи жамоси уйинига минусга ишласада кейинчалик уйиндан уйинга уйини очилиб ёш футболчилар жамоа уйинига фақат плюсга ишлаб беришини мурабийла тушинишмайди,Сидировга ухшаганла қотиб булган бундай футболчини кучайиб кетишига манимча Ашурматовни узиям ишонмаса кк,жамоезга ОМАД!
+2   
08 мар 19:19:46
Fan_BARCA
Sidirov Avtogol ishqibozi aytib qo'yay
Dinamoda tolka o'ziga gol urardi
+2   
08 мар 19:11:32
Футбол мухлислар учун
Yunusov Azizbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Buni vaqt ko'rsatadi do'stim
Албатта вакт курсатади лекин мактанмен бетта камандези тикиштириб Кукон уртамиена жамоа Пахтакор кучли Кукондан тан оламиз дустим омад камандезга
+2   
08 мар 19:07:23
Азамат Одилов
Ayubkhon Inoyatov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кукон каналида видеоси куйилган курсез аник айтилган совриндорлар каторига кирса ласетти 1,2,3 ми фарки йук
Унда яхши.Бу ишлар оркали суперлигада шидадкорлик юзага келиб окибатида футболимиз кучаяди.Олга Кукон!!!
+2   
08 мар 19:03:55
Футбол мухлислар учун
Yunusov Azizbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xa albatta
Хафа бумену камандез ОЧЛ да кутинг уйинини тугри Узбекистонда кучли лекин Осиедачи
+2   
08 мар 18:59:42
Yunusov Azizbek
Футбол мухлислар учун фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлисимисиз
Xa albatta
+2   
08 мар 18:26:32
Жахонгир
Yunusov Azizbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
O'ziz stadiondamidiz vodiydanmisiz
Ха Куконликман. Бордим стадионга соат 14.00 да бошланди
+2   
08 мар 18:26:22
real.madrid/kokand1912
Qo'qon1912 jamoamizga befarq bo'lmagan aziz do'stlar silardan iltimos jamoa logosini o'zgartirishga yordam qililar ko'pchilikni murojatini eshitib qolishar klub kottalari.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика