"Қўқон-1912" навбатдаги 11-турда вилоятимизнинг бош жамоаси саналмиш “Нефтчи” меҳмони бўлишади. Ўзига хос вилоят дербиси ҳар доим шиддатли курашларга бой тарзда ўтади.
Бу икки жамоа ўртасидаги охирги бахс Фарғонада бўлиб ўтган. Ўтган мавсумдаги бу учрашувда вакилларимиз меҳмонда ўйнаганликларига қарамай 1-0 ҳисобида ғалабага эришган эдилар. Бу мавсумда ҳам футболчиларимиз Фарғонадан очко билан қайтиш мақсадидалар. Шунинг учун ушбу “вилоят дерби”сига тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Кечаги машғулотларни футболчилар байрамона кайфиятда бошладилар. Сабаби кеча давозабонимиз Руслан Матниязовнинг туғилган куни эди. Мураббийлар штаби ва футболчилар Русланни табриклаб эзгу тилаклар билдиришди.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратлар билан танишинг.