

Дарвозабон Азиз Исоқов ва ҳимоячи Аслиддин Тоштемиров янги мавсум ҳам қўқонликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Клуб ҳар икки футболчи билан шартнома муддатларини узайтирди. Исоқов 2025 йилнинг 1 декабригача шартномага имзо чеккан бўлса, Тоштемировнинг янги шартномаси 30 ноябрь куни ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, Аслиддин Тоштемиров ўтган мавсум стартидан аввал "Турон"дан "Қўқон-1912" сафига келиб қўшилган эди. Ўз навбатида, Азиз Исоқов ҳам ўтган йил қишда клубга келган. Ундан аввал асли қўқонлик, лекин "Пахтакор" тарбияналувчиси ҳисобланган кипер "Пахтакор" ва "Сурхон" жамоларининг асосий ва U-21 жамоаларида тўп тепган.



