UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  3 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

“Қўқон-1912”: Расмий сайтда техник носозлик Янгиликлар

“Қўқон-1912”: Расмий сайтда техник носозлик

Маълумки жамоамиз бу йилдан яна олий лигада иштирок эта бошлади.

Шунга муносиб равишда раҳбарият ва матбуот хизмати бўлими клубнинг расмий сайтини янгича дизайнда қилиш борасида келишиб олди ва бу борада мутахассислар билан музокара ўтказиб, расмий келишувга эришилди. 

Ўтган йили фаолият юритган расмий сайтимизда эса хостинг билан боғлиқ муаммо юзага келган. Бунинг учун жамоамизнинг чинакам мухлисларидан узур сўраймиз ва муаммони яқин орада бартараф этилишини таъкидлаймиз. 

“Қўқон-1912” ФК раҳбарияти яқинда “championat.asia” билан ҳамкорлик қилиш борасида келишувга эришди. Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган “CA”да жамоамизга оид турли янгиликлар бериб борилади.

Гарчи жамоамизнинг расмий веб сайти вақтинча фаолият юритмаётган бўлсада, бу клуб матбуот хизматининг ишламаяпти дегани эмас.

 Шу ўринда“Қўқон-1912” матбуот хизмати яна шуни маълум қиладики, жамоамизга оид ҳамда клубнинг уй ва сафардаги ўйинларидан турли хабар ва янгиликлар “twitter/fckokand1912”, “facebook/FC Qo’qon” ҳамда “Instagram/fckokand1912” даги расмий саҳифаларимизда бериб борилмоқда. 

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳиларимизни кузатиб боринг ва клубимизга оид энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг.

Футбол энг аввало мухлислар учун! “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам ашаддий ишқибозларини доимо қадрлайди ва уларнинг қўллаб-қувватлаб туриши жуда муҳим эканлигини ҳис этади.


“Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика