"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида

Narzulla Saydullayev
8 июн 2016, 07:49
Жасур Абдураимов бошчилигидаги U-19 Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 13-30 октябрь кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Ушбу мусобақага жиддий ҳозирлик кўраётган терма жамоамиз Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув йиғин машғулотларини бошлади.  6 июнь куни бошланган йиғин 18 июнь санасида поёнига етади.

Мазкур терма жамоа сафига “Қўқон-1912” жамоаси аъзоси Ойбек Рустамов ҳам таклиф этилган.

Футболчимиз жамоамизнинг “Нефтчи” ва “Сўғдиёна” жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юбориши мумкин.

Ойбек Рустамовнинг терма жамоадаги фаолиятида омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz