UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

“Қўқон-1912” мавсум тайёргарликни давом эттирмоқда ва таркибда ўзгаришлар бор Янгиликлар

“Қўқон-1912” мавсум тайёргарликни давом эттирмоқда ва таркибда ўзгаришлар бор

"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни босқичма-босқич олиб бормоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Қўқон шаҳрида тўпланиб, навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборишди. Бугунги машғулотлар Учкўприкдаги марказий стадионда бўлиб ўтди. Таркиб борасида ҳам баъзи янгиликлар бор. 

Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этган Владимир Козак жамоа лагерини тарк этган. Жамоанинг сербиялик легионер футболчиси Иван Йосович бугундан машғулотларга қўшилди. Жамоа мухлисларига яхши таниш бўлган футболчи Жамшид Хасанов бу йилги мавсумни Қўқонда ўтказиш учун "шунқорлар"  йиғинига келиб қўшилди. Хасанов ўтган мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида ўтказган эди.

"Қўқон-1912" жамоаси эртага Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган "Хоким кубоги-2022" мусобақасидаги иштирокини бошлайди. Жамоа Қиргулидаги "Нефтчи СК" стадионида Ошнинг "Олой" жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув эртага, 26 январ куни, соат 14:00да бошланади.

Қуйида "шунқорлар"нинг бугунги машғулотларидан олинган суратларни томоша қилинг:





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика