UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  4 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  9 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  11 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  21

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбари футболчилар билан учрашди Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси раҳбари футболчилар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрида машғулотларга киришди.

Бугунги машғулотлардан олдин жамоа аъзолари ҳамда клуб президенти Бахтиёржон Толипов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоа мураббийлар штаби ҳамда асосий таркибнинг барча футболчилари иштирок этишди. Мажлисда “Қўқон-1912” футбол клубининг раҳбари Бахтиёржон Толипов сўзга чиқиб жумладан шундай деди:

- Ҳурматли мураббийлар, футболчилар. Сизлар билан бугунги учрашувимиздан мақсад сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан норози эканлигимиз. “Сўғдиёна” жамоасидан ўз майдонимиздаги мағлубият жамоамиз мухлисларини ҳам кескин норозиликларига сабаб бўлди. Мавсум бошида сизлар билан мақсад қилган натижаларимизга эриша олмаяпмиз. Тўғри чемпионатнинг биринчи даврасида кўплаб ўйинларни сафарда ўтказганимиз ҳам натижаларимизга таъсир кўрсатди. Энди ўз майдонимизда ўйнаяпмизку. Биз ўз мухлисларимизнинг олдида ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Мен сизларга ишонаман. Бу вазиятдан жамоани олиб чиқишга қодир бўлган футболчилар жамоамизда йиғилишган. 

Олдимизда “Динамо” билан Самарқандда бўладиган ўйин кутиб турибди. Ундан сўнг лига кубоги ўйини билан қўшиб ҳисоблаганда еттита учрашувни Қўқонда ўтказамиз. Мана шу ўйинларда ижобий натижаларни қайд этиб, мухлислар олдида юзимизни ёруғ қилишимиз шарт.Олдимизга қўйилган вазифани бажарадиган, майдонда барчасини ҳал қиладиган сизлар. Биз томондан нима керак бўлса барча шароитларни яратишга тайёрмиз. Ойлик маошларингизни ваъда қилганимиз бўйича бериб келяпмиз. Кимда яратилган шариотлар ёки маош борасида муаммо бўлса бемалол айтинглар , қўлимиздан келганча ҳал қиламиз – деди жумладан Бахтиёр Толипов.


Йиғилишда жамоа сардори Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳамда Александр Мерзляков ҳам сўз олди.

- Мен ҳамма болаларни номидан гапиряпман. Ҳамма ўзига ишонмоқда. Биз худо ҳоҳласа бу вазиятдан яхшилик билан чиқиб кетамиз - деди Мурод Холмуҳаммедов.

- Тўғри жамоамиз қийин вазиятда қолди. Лекин барчамиз тушуниб турибмиз, биз бу вазиятдан чиқиб кетмасак бўлмайди.Биз бу ишни уддалаймиз. Раҳбарият томонидан мавсум бошида берилган ваъдалар барчаси бажариб келинмоқда. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, биз ҳаракат қиламиз ва вазиятни ўнглаймиз – деди Александр Мерзляков.

Йиғилиш сўнггида жамоа раҳбарияти ҳамда футболчилар бир ёқадан бош чиқариб ишлашга , жамоа мухлисларини ғалабалар билан хурсанд қилиш учун астойдил меҳнат қилишга келишиб олишди.


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика