«Қўқон-1912» ҳам йиғинни Тошкентда ўтказмоқчи
12 июл 2013 21:00
Янгиликлар
«Қўқон-1912» ҳам йиғинни Тошкентда ўтказмоқчи
Давралар оралиғида кўплаб клублар йиғин ўтказиш кўпинча Тошкентни маъқул кўради.
Айниқса водий жамоалари июль ойини пойтахтимизда ўтказадиган бўлмоқда. Хусусан биринчи лига иштирокчиси «Қўқон-1912» ҳам давралар оралиғидаги йиғинини Тошкентда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу борада раҳбарият Дукент ёки Ғазалкентдаги қароргоҳлардан бирига тўхталади. Айтиш керакки, жамоа 20 июль куни Қўқондаги янги базасида йиғилади. У ерда 3-4 кун машғулот ўтказилгач, сўнгра Тошкентга жўнаб кетилади.
Бош мурраббий Тоҳир Кападзе иккинчи босқичда кураш жиддий кечишини инобатга олган холда, таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл уришни ўйлаб турибди. Ҳозирча ҳеч қайси футболчи билан расман хайрлашилмади. Янги футболчиларнинг ким эканлигини эса йиғин бошланганидан сўнг билиб оламиз.
Исломбек Рустамбеков

Фикрлар