UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  19 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  144 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  23 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  5 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  151 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  67 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1

Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин Янгиликлар

Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин

Мана, ҳаш-паш дегунча Суперлиганинг биринчи даврасини якунлаб олдик.

Бундан 2 ой олдин қилинган хавотирлар асоссиз бўлиб чиқди, мавсумни якунлаш ҳақида гапирганларнинг сўзлари аллақачон унутилди. Шукр, вазият аста-секин ўнгланмоқда. 

Барча ЎзПФЛ раҳбариятида рўй бериши кутилаётган ўзгаришни муҳокама қилиб турган пайтда наманганлик мухлислар ўртага чиқиб, бор эътиборни ўзларига тортишди

Хабарингиз бор, мусобақанинг биринчи рестартидан олдин, 30 май куни "COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрлари" эълон қилинган эди

ПФЛнинг махсус тартиби ҳақидаги баённомада шундай бандлар бор: 

4.24. Республика махсус комиссияси рухсат бергунига қадар учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади. 

6.1. Мазкур қоидаларга амал қилмаган, кўрсатилган талабларни бажармаган футбол клублар ёки уларнинг персоналлари жавобгарликка тортилади. 

6.3. Стадион атрофида томошабинлар ва бошқа шахсларнинг тўпланиши мумкин эмас.

Яъни биз мусобақаларни ўтказишда немисча йўлни танладик. Бир неча кун аввал Германия канцлери Ангела Меркель ва федерация премьер-министри октябрь ойи охирига қадар футбол ўйинларининг мухлисларсиз ўтишини маълум қилди. Бу қарорни худди бизда бўлгани каби пандемия даврида мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган эҳтиёт чораси сифатида қабул қилиш мумкин. 

Хўш, фарқли йўлни танлаганлар ҳам борми?

Вьетнам. Бу мамлакат пандемия даврида футбол ўйинларига мухлисларни киринтган биринчиси бўлди (25 май). Вьетнамдаги вазият коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилишга асос бўла олган эди.

Россия. Май ойининг охирида Роспотребнадзор (Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати) РПЛ билан 21 июндан учрашувларни ишқибозлар билан ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Вьетнамдан фарқли равишда эҳтиёт чораси сифатида стадион трибуналаларининг фақат 10 % қисмигина тўлишига рухсат берилди, яъни олтин ўрталик танланди.

Бизда эса юқорида айтилганидек, учрашувлар томошабинларсиз ўтказилиши белгиланган. Намангандаги ўйинни эса бир қатор мухлислар бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб боришди. Уларни ҳам тушунамиз, жамоа ҳақида қайғуришади. Умуман олганда, қатьий карантин чоралари кўрилган пайтда ҳам стадион ташқарисидан туриб "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаган фидоий ишқибозларнинг бугун ўйингоҳга ташрифи мен учун кутилмаган ҳолат бўлмади. Гап шундаки, амалдаги қоидалар бўйича бу мумкин эмас ва учрашув комиссари Александр Давиденко ирода кўрсатиши керак эди. Ҳар ҳолда қоидалар олдида барча тенг бўлса керак, деб ўйлайдиган ва "Бухоро" — АГМК баҳсини ТВ орқали томоша қилган аллақайси мухлиснинг хафсаласи пир бўлгани аниқ. 

Шундай экан, санитария қоидаларининг 4.24. бандида белгиланганидек, Республика махсус комиссияси билан маслаҳатлашган ҳолда Россия ёки Вьетнам танлаган йўлни амалга тадбиқ қилиш керак. Йўқ, немисча йўл маъқул кўрилса, қоидалар қоғозларда қолиб кетмасин!

Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрдан театр, кинотеатр, аттракционли боғлар фаолиятига ва жума намозлари ўқилишига рухсат этилади, йўналишли таксилар фаолияти қайта тикланади, болалар боғчалари қайта очилишига рухсат этилади. Кўчадаги ҳолатни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Айни пайтда кишиларнинг стадионга ташрифини таъқиқлаш денгизга тушиб, ҳўл бўлмасликка уринишдир. Умид қиламизки, бу борадаги якуний қарор тез орада қабул қилинади.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз?

Муаллиф :
Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика