UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  6 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

Championat.asia журналистига босим қилинган ўйин ҳақида Янгиликлар

Championat.asia журналистига босим қилинган ўйин ҳақида

Coca-Cola Суперлига 18-турининг марказий учрашуви Жиззахда ўтказилди.

Улуғбек Бақоев дастлабки бўлимда Шоҳруз Норхонов, Жасур Ҳасанов ва Жавоҳир Қаҳрамонов сингари етакчиларга дам беришга қарор қилди. Шу туфайли бўлса керак, ўйин бошидан ташаббус меҳмонлар томонга ўтиб кетди. Аниқроқ айтсак, дастлабки бўлим Асад Собиржоновнинг фойдаланолмаган имкониятию ҳисобланмаган голи, Диёржон Туроповнинг дарвоза тўсинини пойлаши ва Жокичнинг дарвозагача бормаган зарбаси билан эсда қолди.

2-таймда "Сўғдиёна" етакчиларининг майдонга тушиши билан мезбонлар ғалабани илиб кетишга яқин келишди. Норхонов билан Ҳасанов манзилига йўлланган узун паслар "Навбаҳор" жарима майдонида саросима юзага келтирди. Қаҳрамоновнинг бурчакдан йўллаган зарбаси голга айланишига оз қолди. Охирги вазиятда Жўрабеков меҳмонлар дарвозаси олдидаги Насриддиновни "кўрса", Даниэль ўзини алам билан ерга отиш ўрнига хурсандчиликдан осмонга сакраши мумкин эди. 

Дарвозабонларнинг маҳорати ва фойдаланилмаган вазиятлар яшил майдонда дўстлик ғалаба қилишини таъминлади. Аммо...

Стадион ташқарисидаги воқеалар ҳақида бундай фикр юритиб бўлмайди. Маҳаллий мухлис матбуот анжуманига кириш олдидан Самвел Бабаянни ҳақорат қилди. Ўша нуқтада кичик жанжал юзага келиб, ишқибозни хавфсизлик хизмати ходимлари олиб кетишди. Бу воқеаларни тасвирга олиб турган Championat.asia мухбирига 3 киши ("Навбаҳор" расмийси, бошқа расмийнинг қўриқчиси, наманганлик "журналист") босим қилиб, унинг шахсий (!) телефонида "тозалаш ишларини" ўтказди. 

Биз шаҳарнинг дарвозаси қаердалигини унутиб қўйган шахслар масаласини бошқа жойда ҳал қиламиз. Лекин шу жойида ПФЛ ва ЎФА манзилига кичкина савол туғиляпти: 

1) Матбуот анжуманларидаги провакацион ҳаракатлари билан "отнинг қашқаси"га айланган, бунгача бир неча бор жиддий тарзда огоҳлантирилган, ўз вазифасини бажараётган ҳамкасбига ташланишдан ҳам тап тортмайдиган наманганлик "журналист"нинг аккредитацияси бундан кейин ҳам фаол бўлиб қолаверадими?

2) Клуб расмийларининг иши қўмитада ҳам кўриб чиқиладими?

Муаллиф :
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика