Қизиқарли маълумот: Боши билан дарвозани синдирган футболчи

Aslanov Jasurbek
13 дек 2017, 14:11
"Қизиқарли маълумот" рукни орқали сизга футбол оламида рўй берган жуда ажойиб ва ғалати воқеаларни тақдим этамиз.

1980 йил Руминиянинг Тимишоаре шаҳрида маҳаллий "Политехника" ва Бразилиянинг "Атлетико" клублари ўртасидаги учрашувда қизиқарли воқеа юз берди. Бразилия жамоаси форварди катта тезликда жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон билан бирга-бир чиқаётган эди. Руминиялик посбон рақибининг оёғига отилди, ҳужумчи эса ўзини бошқара олмай, боши билан дарвоза устунига урилди. Дарвоза бундай зарбага дош беролмади ва иккига бўлиниб кетди. Дарвозани таъмирлаш учун ўйинни 20 дақиқа тўхтатишга тўғри келди, бразилиялик эса ҳеч нарса бўлмагандек баҳсни давом эттирди.

Қизиқарли маълумот: 3:3 ҳисобида якунланган ўйинда бир футболчи 5та гол урган экан

Қизиқарли маълумот: Дарвозабон туман туфайли ҳеч ким йўқ майдонда қолиб кетган (+ФОТО)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia