
Туман - Англия футболининг ҳақиқий душманларидан бири ҳисобланади. Туманга оид бўлиб ўтган санаси келтирилмаган воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Майдон ва трибуналар қуюқ туман билан қопланган эди. Ҳужумчи Жорж Одц 3:3 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг шундай деди: "Мен 5та гол урганимни аниқ эслайман, аммо қайси дарвозага урганимни билмайман". Бундан ташқари, учрашув якунланганидан сўнг, ҳакам ҳар бир жамоада 18 нафардан футболчи ўйнаганини билиб қолган.