UZ

Сўнгги янгиликлар

10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  46 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  22

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди Янгиликлар

"Қизилқум": Ёшларимиз яна имкониятни бой берди

Ёшлар лигаси бешинчи тур доирасида “Қизилқум” жамоаси “Пахтакор” футболчиларига қарши майдонга тушди.

Бунгача фақат дастлабки турда “Машъал” вакилларини мағлубиятга учратган Обид Худоёров шогирдлари бу гал ҳам майдондан бош эгиб чиқиб кетдилар. Учрашувнинг дебютидаёқ ёш пахтакрчилар ҳисобни очди. Шундан сўнг, навоийликлар бор эътиборларини ҳужумга қаратди. Қарши ҳужум тактикасидан унумли фойдаланган меҳмонлар 36-дақиқада Акобир Тўраевнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобдаги фарқни иккитага етказди — 0:2.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида фаолроқ ўйин намойиш этган Руслан Искандаров ҳисобни қисқартирди — 1:2.

Танаффусдан кейин мезбонлар катта ташаббусга эга бўлдилар. Аммо юзага келган хавфли вазиятларни голга айлантиришга уларда аниқлик ва омад етишмади. Аксинча, 67-дақиқада Акобир Тўраев иккинчи бор мезбонлар посбонини ранжитиб, ўз жамоаси ғалабасини мустаҳкамлади — 1:3.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Темур Толипов пенальтидан тўп киритиб, “Пахтакор” ёшларининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

Ёшлар лигаси

5-тур, 14 апрель (пайшанба)

“Қизилқум” (Навоий) — “Пахтакор” (Тошкент) — 1:4(1:2)

Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони.512 томошабин

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов (Қарши), Нодиржон Болтаев, Амал Султонов, Леонид Закутилин (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз).

“ҚИЗИЛҚУМ”: 22. Артём Макосин (88. Рустам Ражабов, 63), 3. Саиджон Ҳайитов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 15. Хуршид Ҳасанов, 28. Сардор Жаҳонов (2. Сардор Облоқулов, 78), 32. Элиёржон Акбаров (47. Собир Усмонхўжаев, 46), 34. Ҳусниддин Фазлиддинов (61. Феруз Норов, 75), 35. Фазлиддин Абдувалиев (13. Аббос Рустамов, 23), 45. Нодиржон Камолов (29. Орзу Раззоқов, 68), 71. Ғайрат Жумаев (19. Руслан Искандаров, 40).

 “ПАХТАКОР”: 33. Умиджон Ҳамроев, 2. Хушнудбек Авилов (5. Бекзод Мирзамуродов, 76), 4. Иброҳим Абдуллаев, 6. Аббос Отахонов, 7. Акобир Тўраев (36. Савелий Абрамов, 69), 8. Ислом Каримов (21. Беҳрўз Саъдуллоев, 55), 10. Суҳроб Нуруллаев (15. Равшан Хурсанов, 46), 19. Темур Толипов, 26. Ҳожиакбар Алижонов (23. Дониёр Ҳошимов, 49), 34. Нодирбек Йўлдошев (22. Шоҳжаҳон Нишонов,), 38. Жавоҳир Сиддиқов.

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов (2), Акобир Тўраев (36), Руслан Искандаров (45+1), Акобир Тўраев (67), Темур Толипов (90+3-пен.).

Огоҳлантиришлар: Темур Толипов (13), Миржалол Қосимов (48), Нодирбек Йўлдошев (57), Жавоҳир Сиддиқов (60), Дониёр Ҳошимов (86), Саиджон Ҳайитов (90+2).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика