U-21 Биринчилиги. «Бухоро» - «Бунёдкор» учрашуви қолдирилди

Alisher
13 авг 2020, 17:14
Маълумки, Суперлига ўйинлари билан бир қаторда Ёшлар лигаси баҳслари ҳам марказлашган тартибда ўтказилади.

Аниқроғи, ҳар иккала мусобақанинг биринчи давраси марказлашган тартибда якунланади. Суперлигадан фарқли равишда Ёшлар лигаси жамоалари ўз ўйинларини «Бунёдкор» академиясининг сунъий қопламали майдонларида ўтказади. Ўйинлар одатдагидек Суперлига ўйинидан бир кун аввал бўлиб ўтади. 

Эртага Суперлиганинг 9-туридан қолдирилган «Бухоро» - «Бунёдкор» ўйини бўлиб ўтади. Табиийки, бугун жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро ҳисоб-китоб қилиши керак эди. Бироқ мазкур қарама-қаршилик қолдирилди. Режага кўра, Ёшлар лигасининг 9-туридан қолдирилган «Бухоро» - «Бунёдкор» ўйини 30 август куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›