

Ўртоқлик ўйинида томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Навоийликлар сафида Самандар Шодмонов 29-дақиқада рақиб дарвозасини аниқ нишонга олган бўлса, қўқонликлардан Муҳаммаданас Ҳасанов 64-дақиқада мувозанатни тиклади. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:1 Голлар: Самандар Шодмонов 29, Муҳаммаданас Ҳасанов 64.




