«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди

Khoja
26 дек 2024, 09:48
«Қизилқум» жамоаси навбатдаги ажойиб трансфер устида ишлашмоқда.

Ўтган мавсумни водий жамоаларида ўтказган Санжар Қувватов фаолиятини Навоий клубида ўтказади. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

Маълумот учун, Қувватов ўтган мавсумда «Нефтчи» ва «Навбаҳор» сафида ўтказди. 34 ёшли дарвозабон Суперлигада 14 та учрашувда майдонга тушди ва 13 та гол ўтказиб юборди. Яна 5 та учрашувда дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›