UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  6 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  7 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  23 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27

"Қизилқум" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

"Қизилқум" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувнинг 8-дақиқасида Кахи Махарадзе қанотдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.

20-дақиқада Шерали Жўраевнинг ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига узатиб берган тўпига Григалашвили улгурмади. Акс ҳолда ҳисоб тенглашиши мумкин эди...

33-дақиқада Бойматовнинг жаримадан йўллаган зарбасини ва Митрович қайтарди. 45-дақиқада Саноевнинг бурчакдан узатган тўпни Қамбаров  боши билан ноаниқ йўллади...

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

49-дақиқада Файзулла Қамбаровнинг 17 метрлардан йўллаган зарбаси мўлжалга етиб бормади... 

59-дақиқада Шерали Жўраев жарима майдончасига кириб борди ва тўпни шерикларига узатди. Тўп ҳимоячи қўлига тегиб йўналишини ўзгартирди. Бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Элгужа Григалашвили 11 метрли жарима тўпидан гол урди - 1:1. 

85-дақиқада жаримадан узатилган тўпни рақиб посбони қайтаришга эришди. Дарвозабондан қайтган тўпни Григалашвили дарвозабон устидан ошириб тўрга йўллашга уринди. Яна дарвозабон тўпни эгаллади...

Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 


Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 60'

Суперлига. 11-тур

15/06/2019, 20:00

1
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Кахи Махарадзе - 8'

45'
90'
60'  Элгужа Григалашвили
8'  Кахи Махарадзе


ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА 1:1
15 июнь 2019 йил. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Ҳасан Рўзиев, Олим Абдувасилов, Тимур Гайнуллин, Аскер Нажафалиев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: Кахи Махарадзе 8, - 0:1. Элгужа Григалашвили 60 пенальти, - 1:1.

"Қизилқум": Артём Макосин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев, Файзулло Қамбаров, Салим Мустафоев (Азизбек Усмонов, 55), Элдор Бойматов (Хуршиджон Олимов, 46), Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Мақсуд Каримов, Медина Смит.
Захира: Евгений Черемисин, Муродбек Бобожонов, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Сардор Жаҳонов, Суҳробжон Ярашев

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов (Муҳаммадали Йўлдошев, 46), Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Санжар Рашидов (Сирож Мелиев, 71), Шоҳруз Норхонов, Иззат Абдуллаев, Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Ойбек Нурматов, Мурод Ражабов, Достон Тошматов, Даврон Умиров, Диан Талхатов, Дурбек Камолов.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика