UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  2 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  3 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308

“Қизилқум” қачондан бошлаб Навоийдаги стадионга қайтиши маълум қилинди Янгиликлар

“Қизилқум” қачондан бошлаб Навоийдаги стадионга қайтиши маълум қилинди

Теглар :  Қизилқум
Маълумки, уй учрашувлари ўтказиладиган стадионда майдон ёки прожектор билан боғлиқ муаммога эга клублар мезбонлик мақомидаги ўйинларини ЎзПФЛ томонидан қабул қилинган бошқа стадионларда ташкил этиб келмоқда.

Яқиндагина “Бухоро” спорт мажмуасидаги майдон ҳамда прожектор бўйича камчиликлар бартараф этилгани сабаб “Бухоро” клуби ўз уй аренасига қайтганди. Энди эса “Қизилқум” ҳам бу борадаги талабларни бажарди. Мавсум аввалидан буён ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Навоийдаги аренада чим билан амалга оширилган ишларни кузатиб борди. 

“2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 16.8-бандига асосан мезбон жамоа Мусобақанинг расмий календар учрашуви бошлангунга қадар 20 кундан кеч бўлмаган муддатда ўйин куни, жойи ва вақти борасида таклиф беришга ҳақли. “Қизилқум”нинг мана шундай таклифи асосида ЎзПФЛ ишчи гуруҳи Навоийда бўлди ва амалга оширилган ишлар билан танишди. Майдондаги зарарланган майсаларни алмаштириш ишлари якунига етган. Қолаверса, стадион ёритгичларида ҳам созлаш ишлари олиб борилган. Айни пайтда “Ёшлар” спорт мажмуаси ёритиш тизими 2379 LUX’ни ташкил этмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, “Қизилқум” 10-тур доирасидаги “Сурхон”га қарши учрашувдан бошлаб ўз уй ўйинларини Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказади. “Қизилқум” — “Сурхон” учрашуви 23 май, душанба куни соат 19:00 да бошланади.

Маълумот учун. “Қизилқум” ҳар эҳтимолга қарши бутун бир мавсум давомида АГМК стадионидан фойдаланиш бўйича хат берганди. Стадион билан боғлиқ муаммолар эртароқ бартараф этилгач, Регламент асосида клубга 10-турдан бошлаб Навоийга қайтишга рухсат берилди. АГМК билан ўйин эса шу йилнинг 27 февраль куни имзоланган икки клуб ўртасидаги келишув асосида ўтказилади. Мазкур келишув шу йилнинг 13 май санасидан бошлаб ўз кучини йўқотади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика