"Қизилқум" ўз таркибига Тожикистон термаси футболчисини қўшиб олди

Mirjalol Normatov
5 мар 2021, 00:10
Тожикистон терма жамосининг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Жаҳонгир Эргашев фаолиятини "Қизилқум"да давом эттиради.

Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Футболчи ўтган мавсум "Хўжанд" жамоаси таркибида Тожикистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққанди.

"Қизилқум" ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатини 11-ўринда якунлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: http://fft.tj/