UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  0 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  12 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  15 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади Янгиликлар

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан охирги синов-назорат учрашувини ўтказади.
Олий лига вакили “Бухоро” футболчилари билан кечадиган мазкур ўртоқлик ўйини ҳар икки жамоа келишуви билан Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Дўстлик” стадионида 8 март куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 11.00 да бошланади.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ўз майдонидаги ўйинларда энг кўп томошабин тўплаш борасида “Қизилқум” жамоаси пешқадамлик қилди. Навоий шаҳрида ўтказилган ўн уч учрашувни бевосита стадионнинг ўзидан 158324 нафар мухлис кузатиб борди. Бу ўтган мавсумда олий лига жамоалари ўртасидаги энг юқори кўрсаткич сифатида эътироф қилинди.

Жамоа мухлислар клубининг билдиришича, бу анъана бу йил ҳам давом этади. “Қизилқум” жамоаси раҳбарияти ва Мухлислар клуби ташаббуси билан 8 март куни Қизилтепада ўтадиган ўйинда кончиларни қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ишқибозлар учун Навоий шаҳридан махсус автобуслар ташкил этилади. Автобус 8 март куни соат 9.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони ёнидан Қизилтепа томон йўлга чиқади.

Мурожаат учун телефон — +998913333773.

 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика