

"Қизилқум" клуби расман етти нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди. Жумладан, ҳужумчилар Жасур Холтўраев ва Виктор Мбаома, ҳимоячилар Жалолиддин Содиқов, Авазхон Маматхўжаев, Ойбек Нурматов, Олег Толмасов ва Тимур Набиевлар жамоа билан хайрлашишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.



