"Қизилқум" дарвозабони собиқ жамоасига қайтди

Iskandarov Abdulaziz
11 фев 2025, 08:05
Футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши маълум.

Ўтган мавсум навоийликлар шарафини ҳимоя қилган легионер кипернинг кейинги жамоаси аниқ бўлди. Латвиялик дарвозабон Роберт Озолс ўз юртига қайтди. У мамлакат Олий Лигаси вакили "Ауда" билан шартнома имзолади. 

Озолс 2024 йил Суперлигада дебют қилган, 23 та учрашувда майдонга тушган ва дарвозасидан 31 та тўп олиб чиққанди. 7 та ўйинда эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›