Қирғизистондан учралган мағлубиятдан сўнг Тожикистон мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди

Aslanov Jasurbek
30 мар 2016, 12:31
Тожикистон футбол федерацияси раҳбарияти миллий жамоа мураббийлар штабини истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Шундай қилиб, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи вазифасини ўтаётган Мубин Эргашев ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичидаги қониқарсиз натижалари учун ўз ёрдамчилари билан эгаллаб турган мансабидан озод этилди. Жамоа "B" гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллади.

Кеча (29 март) Тожикистон терма жамоаси Қирғизистонга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ягона голга Виталий Люкс муаллифлик қилди.

Тожикистон терма жамоасини Осиё Кубоги-2019 саралаш учрашувларига янги мураббий тайёрлайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport.akipress.org

Сўнгги янгиликлар

Барча ›