UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  12 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  6 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Қирғизистон терма жамоаси Тошкентга 3 легионерсиз ташриф буюрди Янгиликлар

Қирғизистон терма жамоаси Тошкентга 3 легионерсиз ташриф буюрди

Ўзбекистон терма жамоаси эртага Қирғизистон терма жамоаси билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бўлажак учрашувдан олдинги тайёргарлик жараёнида Валерий Кичин, Алимардон Шукуров ва Виктор Майерлар иштирок этишмайди.

Улар кейинроқ, ЖЧ-2022га саралаши доирасидаги Япония ва Тожикистон билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун Бишкекка етиб келишади.

Қирғизистон миллий терма жамоасининг ўртоқлик ўйини доирасидаги Ўзбекистон, ОК-2023 ва ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Япония ва Тожикистон термаларига қарши ўйинлар учун таркиби:

Дарвозабонлар: Валерий Кашуба, Павел Матяш, Кутман Кадирбеков (ҳаммаси – «Дордой»)

Ҳимоячилар: Валерий Кичин («Динамо-Минск», Беларусь), Виктор Майер («Виденбрюк», Германия), Айзар Акматов, Азамат Байматов, Александр Мищенко, Мустафа Юсупов (ҳаммаси – «Дордой»), Тамирлан Козубаев («ПКНС», Малайзия), Акрамжон Умаров («Алай»)

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Абдурахманов («Алай»), Алимардон Шукуров («Болуспор», Туркия), Ахлидин Исроилов (клубсиз), Бахтияр Дуйшобеков («Башундхара Кингз», Бангладеш), Эдгар Бернхардт («Кедах», Малайзия), Муролимжон Ахмедов, Фархат Мусабеков, Бекжан Сагынбаев, Жыргалбек уулу Кайрат (ҳаммаси – «Дордой»), Гулжигит Аликулов («Неман», Беларусь).

Ҳужумчилар: Виталий Люкс («Ульм 1846», Германия), Мирлан Мурзаев («Дордой»).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини 9 ноябрь куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика