UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  27 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Қирғиз Республикаси U-20 устози: "Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси U-20 устози: "Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ"

Қирғиз Республикаси U-20 бош мураббийи Максим Лисицин 1-тур доирасидаги Саудия Арабистонига қарши беллашув олдидан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман, лекин мураббий сифатида ҳар доим ўйинчиларимдан кўпроқ нарса кутаман.

Бундай катта мусобақаларда яхши атмотсфера ва маҳаллий аҳоли томонидан катта қизиқиш бўлади, жамоалар эса бунга жавобан яхши ва сифатли ўйин курсатиб бериши керак", – дея гап бошлади Лисицин. 

Сўнгги йилларда қирғиз футболи ривожланяпти. Мутахассис сифатида фикрингиз қандай?

- Мен Қирғиз Республикасига келганимдан бери футбол анча ривожланди, айниқса, ёшлар футболи анча ўсди. Айни вақтда қирғиз футболида олиб борилаётган ишлар яқин келажакда ўз мевасини бериши аниқ.

- Қирғизистонлик ўйиничиларда Саудия Арабистони каби кучли рақибларга қарши учрашувда босим бўладими?

Ҳар бир жамоага ҳурмат билан ёндашамиз, айниқса, гуруҳдошларимиз кучли ва жаҳон футболида ҳам ўз номига эга. Биз рақибларимз нималарга қодир эканлигини биламиз, уларнинг таркиби кучли, лекин биз хам турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйин ким кучли эканлигини аниқлаб беради.

- Ушбу мусоқабадаги рақиблар даражасини ҳисобга олган ҳолда, жамоангиз муваффақиятли иштирокининг эҳтимоли қандай?

- Бизга баҳони раҳбарият беради, биз эса қўлимиздан келганча яхши иштирок этишимиз керак. Мен ҳар доим жамоам олдига энг катта мақсадларни қўяман ва биз ушбу мақсадга эришиш учун ҳаракат қиламиз. 

Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга қўшни давлат саналади. Эртанги учрашувда иқлим, қўшничилик устунлик берадими?

- Мен бу нарсага ишонгим келяпти, лекин фикримча, бундай катта турнирларда кичик нарсалар аҳамиятсиз. Кучлилар ғалаба қозонади, бунга иқлим ва қолган жиҳатларнинг алоқаси бўлмайди.

U-20 Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Саудия Арабистони – Қирғиз Республикаси учрашуви эртага "Бунёдкор" стадионида 17:00 да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика