

Маълумотларга кўра, сувостидаги қидирув ишлари давомида самолёт бўлаклари остидан жасад топилган. Ҳозирча у футболчи ёки учувчи эканлиги аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, бу трансфер ойнасида Сала "Нант"дан "Кардифф"га ўтган эди. 21 январь кечаси ҳужумчи хусусий самолётда Уэльсга учиб кетди ва қўнишдан бир соат олдин самолёт радарларга кўринмай қолди. 24 январь куни полиция қидирув ишларини тўхтатган эди.



