Қайси клублар Фатига шартнома таклиф қилгани маълум бўлди

Alisher
22 окт 2021, 15:17
ПСЖ, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Барселона" вингери Ансу Фатига шартнома таклиф қилишди.

Уларнинг барчаси каталонияликлардан кўпроқ пул тўлашга тайёр эдилар. Аммо, ўйинчи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини узайтирди.

Фати энди "Барселона" билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага эга. 18 ёшли вингернинг товон пули 1 миллиард еврога тенг.

Олдинроқ, испаннинг ўзи унда АПЛдан таклифлар бўлганини тасдиқлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: COPE