UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4

Қахратон қишнинг "қайноқ" трансферлари Янгиликлар

Қахратон қишнинг "қайноқ" трансферлари

Кун, соат сайин навбатдаги қишки трансфер ойнаси ёпилишига ҳам оз фурсат қолмоқда.

Неча йиллик "анъанага" кўра, бу йил ҳам аксарият жамоалар қишда катта трансферларга қўл уришмаяпти. "Бозор"да ё қайсидир позицияси бўш қолаётган (ўз футболчиси жароҳат олган, ёки бошқа клубга ўтиб кетган)лар ёки арзон нархда сифатли трансфер имкони пайдо бўлганларгина фаоллик кўрсатмоқда.   

Шундай бўлса ҳам, январь ойида ҳам чакана пуллар айланмайди. Одатда энг "қайноқ" трансферлар энг охирги кун(лар)да амалга оширилади. Демак, ҳали "бум" трансфер бўлиб қолишидан умид қилсак бўлади. 

Бу насиб қилса бўладиган ишлар ҳақида, ҳозирча биз ўтган йилнинг шу вақтида амалга оширилган энг шов-шувли трансферлар ва унда иштирок этган футболчилар тақдири билан қизиқиб кўрдик.

10. Гуидо Каррильо

Трансфер маршрути: “Монако” — “Саутгемптон”
Трансфер нархи: 22 миллион евро

2018 йил январда “Саутгемптон” ҳужум позициясини кучайтириш учун трансфер бозоридаги иқтидорли ўйинчиларга кўз югуртира бошлади. Клуб раҳбарияти охир-оқибат “Монако”нинг аргентиналик легионери Гуидо Каррильо вариантида тўхташди. “Монако” эса бундан унумли фойдаланди ва ўйинчини 22 миллион еврога сотиб юборди.

Аммо Каррильонинг Англияда иши юришмади. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Гуидо 7 та учрашувда иштирок этиб, битта ҳам гол ура олмади. Шундан сўнг, ёзда “Саутгемптон” Каррильони “Леганес”га бир мавсумга ижарага берди. Испанияда 27 ёшли аргентиналикнинг ишлари бироз яхши томонга ўзгаргандек бўлди. У 5 та гол урди ва жамоасининг етакчи ўйинчиларидан бирига айланди.

9. Тео Уолкотт

Трансфер маршрути: “Арсенал” — “Эвертон”
Трансфер нархи: 22,5 миллион евро

“Арсенал”нинг иқтидорли ўйинчиларидан бири 28 ёшли Тео Уолкотт ўтган мавсум “канонирлар”ни тарк этиб, “Эвертон”га ўтди. Бу трансфер учун “Эвертон” 22,5 миллион евро тўлади. “Ирискалар” менежери Сэм Эллардайс Уолкотт жамоа ҳужумини кучайтиришига ишонган эди.

Шундан сўнг, Уолкотт “Эвертон”га келди. Тео “Гудисон Парк”да дарҳол юлдузга айланди дейиш мушкул. Бироқ жамоанинг муҳим ўйинчиси бўла олди. Ўтган мавсум Уолкотт АПЛнинг 14 учрашувида иштирок этиб, 3та гол урди. У жорий мавсумнинг 23 ўйинида 3та гол уришга муваффақ бўлди.

8. Женк Тосун

Трансфер маршрути: “Бешиктош” — “Эвертон”
Трансфер нархи: 22,5 миллион евро

Женк Тосун Туркиянинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида “Эвертон”га ўтганди. Шунинг учун, “ирискалар” “Бешиктош”га яхшигина пул тўлашганди. Аммо Тосун ҳали унга сарфланган пулларни тўлиқ оқлай олгани йўқ.

Тосун ўтган мавсум иккинчи қисмида асосий таркибда 14та баҳсда иштирок этди ва 5та гол урди. Жорий мавсум асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказмоқда. Бу мавсум унинг ҳисобида 2та гол бор. Миш-мишларга қараганда, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Эвертон” футболчидан қутилиш мақсадида юрган эмиш. Аммо нияти жиддий "совчилар"дан ҳозирча хабар йўқ.

7. Лукас Моура

Трансфер маршрути: ПСЖ — “Тоттенхэм”
Трансфер нархи: 28,4 миллион евро

“Тоттенхэм” менежери Маурисио Почеттино бразилиялик хавбек билан шартнома имзолашни хоҳлаганди. 2017/18 йилги мавсумда Лукас Моура АПЛда 6та учрашувда қатнашди, бироқ гол ура олмади.

Жорий мавсумда Лукас “Тоттенхэм”нинг энг яқин захира ўйинчиларидан бири бўлиб қолди. Ҳужумдаги йигитлар Сон, Алли ва Кейн соҳ бўлса, Моурага имкон қолдиришмаяпти. Жамоа англияда чемпионликдан ҳамон умидини узмаганини "шпорлар" устози қайта-қайта таъкидлаб ўтмоқда. Бразилиялик Премьер-лиганинг 19 учрашувида 6та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, “Камп Ноу”да “Барселона”га қарши баҳсда аниқ зарбаси туфайли “шпорлар”ни (1:1) мағлубиятдан сақлаб қолди ва натижада лондонликлар турнирнинг плей-офф босқичига йўл олдилар.

6. Иньиго Мартинес

Трансфер маршрути: “Реал Сосьедад” — “Атлетик”
Трансфер нархи: 32 миллион евро

Иньиго Мартинес Сан-Себастьян шаҳрида яхши марказий ҳимоячи экани ва қўлидан кўп нарса келишини исботлай олганди. “Реал Сосьедад” етакчи футболчисидан айрилишни истамаганди. Шу сабабли “Атлетик” мўмайгина пул сарфлашига тўғри келди.

Мартинеснинг Бильбаодаги муаммоси шунда бўлдики, у жамоанинг муҳим ўйинчисига айланолмади. У қийинчиликсиз асосий таркибга қўшилди, лекин кутилганидек ўйин намойиш этолмади. Жамоанинг натижалари ҳам ёмон тарафга ўзгарди. Энди улар Еврокубок учун курашишнинг ўрнига, элитадаги ўринларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари керак.

5. Седрик Бакамбу

Трансфер маршрути: "Вильярреал" — "Бэйцзин Гоань"
Трансфер нархи: 40 миллион евро

Бакамбу “Вильярреал”да 2,5 йил фаолият юритди. У бу клубга Туркиянинг “Бурсаспор”идан 7,5 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг трансфер бозоридаги нархи кундан-кунга ошиб борди. Оқибатда ишга хитойлик бадавлат эгалар аралашди ва футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилиб, уни харид қилишди.

Бакамбу Хитойда бутун мавсумда иштирок этиб, Суперлига доирасидаги 23 ўйинда майдонга тушди. У 19 гол урди ва 4та голли узатма берди. Седрик Хитойдаги ўйинлари ўртача натижалар билан якунланди. Эҳтимол, “Бэйцзин Гоань”нинг даражаси Бакамбунинг даражасидан пастроқдир. «Бэйцзин Гоань» тўртинчи ўринни эгаллади ва 2019 йилги Қитъалараро турнир иштирокчи жамоалари қаторидан ўрин эгаллади. Балки клуб Бакамбусиз бу натижага эришолмаган бўлармиди?! Шунинг учун раҳбарият Седрик жамоада қолиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.

4. Пьер-Эмерик Обамеянг

Трансфер маршрути:  "Боруссия" Дортмунд — "Арсенал"
Трансфер нархи: 63,75 миллион евро

Обамеянг Дортмундда “Боруссия”нинг етакчи ҳужумчиларидан бири эди. Чунки уни сотишни хоҳламаганди. Аммо январь охирида Обамеянг Германиядан кетиб, “Арсенал”га ўтди. Бунинг эвазига лондонликлар “Боруссия”нинг ҳисобига яхшигина сумма ўтказишди.

Ўтган мавсум иккинчи ярмида габонлик 10та гол урди ва 4та голли узатма берди (13 учрашувда). Ва у франциялик Ляказеттадан (32 ўйин — 14 гол) кейин иккинчи ўринни эгаллаган жамоа тўпурари бўлди. Премьер-лиганинг жорий мавсумида ҳеч нарса ва ҳеч ким Обамеянгга “канонирлар”нинг энг яхши бомбардири бўлишига тўсқинлик қилолмаса керак.

3. Эмерик Ляпорт

Трансфер маршрути: "Атлетик" — "Манчестер Сити"
Трансфер нархи: 65 миллион евро

Гвардиола асосан ўйинчиларни сотиб олаётганида трансфер нархи борасида тортишиб, талашиб ўтирмайди. Чунки янги футболчиларнинг аксарият қисми жамоага фойда келтиришига ишонади. Ляпорт “Атлетик” таркибида тўп тепган вақтида Европа футболининг истиқболли ўйинчиларидан бири деб эътироф этилганди. Шунинг учун ҳам, Гвардиола жамоаси таркибида Эмерикни кўришни истади.

Ҳозирда Ляпорт “Манчестер Сити” асосий таркиб ўйинчиларидан бири саналади. У Премьер-лиганинг 23 баҳсида иштирок этди. “Шаҳарликлар” таркибида испаниялик 3та совринни қўлга киритишга муваффақ бўлди (АПЛ-2017/18, Лига Кубоги 2017/18 ва Англия Суперкубоги-2018). Жорий мавсумдаги натижалар билан у мукофотлар сонини кўпайтириш эҳтимоли юқори.

2. Виржил ван Дейк

Трансфер маршрути: "Саутгемптон" — "Ливерпуль"
Трансфер нархи: 78,8 миллион евро

Агар ушбу футболчи манзилига сўнгги бир йил ичида айтилган мақтовларни санаб ўтадиган бўлсак, материалимиз мавзуси ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Лекин голландиялик бек чиндан "Ливерпуль" ҳимоя чизиғи ўйинини ўзгартиришга катта хисса қўша олди. Натижада "қизиллар" ҳамон чемпионлоик титули учун курашода асосий фаворитлардан бири бўлиб турибди.

Ван Дейк нафақат Юрген Клопп жамоасининг асосий футболчиларидан бири балки, ўзининг ўта совуққонлиги билан АПЛ ва Европа топ чемпионатлари рамзий жамоаларидан ҳам ўрин олмоқда. Агар "Ливерпуль" бу мавсум ниҳоят АПЛнинг узоқ кутилган "олтинлари"ни қўлга кирита олса, шубҳасиз мухлис ва мутахассислар ван Дейкнинг бу натижага қўшган ҳиссасини унутмайдилар. 

1. Филиппе Коутиньо

Трансфер маршрути: "Ливерпуль" — "Барселона"
Трансфер нархи: 135 миллион евро

Коутиньо "Ливерпуль"дан "Барселона" 2018 йил январь ойидаги трансфери, ундан аввалги трансфер ойнасида амалга ошган Неймарнинг "Барселона"дан ПСЖ ўтиб кетишига ўзига хос жавоб бўлиши зарур эди. Асосий фигураларидан бирини йўқотган каталонияликлар ушбу трансфердан ақлбовар қилмас 222 миллион евро ишлаб олдилар ва жамоага бразилияликнинг ўрнини ҳеч бўлмаганда қисман боса оладиган футболчи олиб келиш ниятида эдилар. Натижада бразилияликни бошқа бир бразилиялик алмаштирадиган бўлди. Филиппе Коутиньо учун "кўк-анорранглилар" 135 миллион сарфлашларига тўғри келди.

Коутиньо иқтидорига шубҳа қилмаган ҳолда, ҳозирча у "Барселона"нинг асосий футболчиси бўлди демаган бўлардик. Бунга Филиппе сермахсуллик кўрсатмаётгани ёки голли узатмалар етказиб беришда етакчи эмаслиги ҳам сабаб эмас. Шунчаки ҳозирча бразилиялик юксак иқтидор соҳиби жамоага тўлиқ мослашиб улгурмагандек. Аммо трансферига сарфланган пулларни оқлаш учун 26 ёшли футболчининг етарли вақти бор. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика