Қатарга қарши ўйиндан олдин Жанубий Кореянинг 6 нафар футболчиси коронавирусга чалинди

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020, 14:57
Жанубий Корея термаси футболчиларида коронавирус аниқланди.

Шанба кунги тест натижаларига кўра, Ким Мун Хван ("Пусан Ай Парк") ва На Сан Хо ("Соннам") каби футболчиларда вирус аниқланганди. Олдинроқ терма матбуот хизмати Чо Хен У ("Ульсан Хендэ"), Квон Чхан Хун ("Фрайбург"), Хван Ин Бом ("Рубин") ва Ли Дон Жун ("Пусан Ай Парк") вирус юқтириб олганини маълум қилганди.

Барча футболчилар Австрияда йиғин ўтказаётган пайтда карантинга олинди. 17 ноябрь кунида корейслар Қатар термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Reuters

Сўнгги янгиликлар

Барча ›