Қатарда Араб Кубоги плей-офф учрашувлари ўтказилади, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев назоратчи вазифасини бажаради

Xayrulla Xoliqov
13 июн 2021, 16:26
2022 йил Қатар майдонларида футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатига қадар ушбу мамлакат яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади. Гап араб давлатлари ўртасида ташкил этиладиган Араб Кубоги-2021 мусобақаси ҳақида боряпти. 27 апрель куни мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганди.

Қуръа натижалари:

"A" гуруҳи: Қатар, Ироқ, Уммон/Сомали, Баҳрайн/Қувайт

"B" гуруҳи: Тунис, БАА, Сурия, Мавритания/Яман

"C" гуруҳи: Марокаш, Саудия Арабистони, Иордания/Жанубий Судан, Фаластин/Комор ороллари. 

"D" гуруҳи: Жазоир, Миср, Ливан/Джибути, Ливия/Судан.


Жамоаларни гуруҳларга бўлаётганда ФИФА рейтингидаги ўринларидан келиб чиқилди. Натижада энг яхши кўрсаткичга эга 9та жамоа тўғридан тўғри гуруҳга тушди. Қолган 12 жамоа ўзаро плей-офф баҳсида ғолибни аниқлайди.

ФИФА Араб Кубоги мусобақаси шу йилнинг иккинчи ярмида ЖЧ-2022 ўйинлари бўлиб ўтадиган 6та стадионда ташкил этилади.

Унгача эса 19-25 июнь кунлари мусобақанинг гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, барча ўйинларда ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради. Плей-офф ўйинларини бошқариш учун Сауд Али Ал Адба (Қатар), Бенуа Бастиен (Франция), Даниеле Довери (Италия), Мустафа Горбал (Жазоир) каби ҳакамлар таклиф этилган. 

Плей-офф жуфтликлари:

19 июнь. Ливия - Судан

20 июнь. Уммон - Сомали

21 июнь. Иордания - Жанубий Судан

22 июнь. Мавритания - Яман

23 июнь. Ливан - Джибути

24 июнь. Фаластин - Комор ороллари

25 июнь. Баҳрайн - Қувайт

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia