Қатар Юлдузлар лигаси. Бугун Сардор Рашидов жамоаси ўйнайди

Aslanov Jasurbek
3 авг 2020, 09:40
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 19-тур учрашувлари давом эттирилади.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Қатар СК" жамоаси бугун ўз майдонида турнир жадвалида 11-ўринда кетаётган "Умм Салаль"ни қабул қилади. Бу икки жамоалар ўтган турда очко йўқотганини ҳисобга олсак майдонда қизғин кураш кечишини таҳмин қилишимиз мумкин. Агарда ушбу учрашувда "Умм Салаль" ғалаба қозонадиган бўлса ҳавфли ҳудудан узоқлашади. 

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 20:45 да "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. 



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia