UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  213 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Қашқадарёда ўтказилган ўзбек футболи 110 йиллик тантанасининг иккинчи кунидан ГАЛЕРЕЯ

6-7 май кунлари Қашқадарё вилоятида ўзбек футболининг 110 йиллик тантанаси нишонланди.

6 май куни "Насаф" клуби академияси стадионларида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган халқаро турнирга старт берилди. Унда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 10-11-12-13 ёшдаги болалардан ташкил топган 14 жамоа иштирок этмоқда.


Гуруҳ босқичи баҳсларидан сўнг 9-май куни чорак ва ярим финал беллашувлари ўтказилади.

10 май куни эса финал ўйинларида ғолиблар номи аниқланади.

Шундан сўнг Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов, ЎФА раҳбарияти, ўзбек футболи фахрийлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Матбуот анжуманида Муротжон Азимов вилоятда футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва бўлажак режалар билан ўртоқлашди.

 

Анжуман якунида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Бундан ташқари, бир қатор фахрийларга эсдалик совғалари берилди.

Мазкур шодиёнанинг асосий воқеаси бўлмиш "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан олдин Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва ЎФА раҳбарияти сўзга чиқиб, барчани ўзбек футболининг 110 йиллиги билан табрикладилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги ва ЎФА томонидан бир қатор футбол фахрийлари тақдирланди.

Ўзбек классикосида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Қашқадарё сафари ҳам поёнига етди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика