Қашқадарёда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бошланди
16 фев 2018 14:16
Янгиликлар
Қашқадарёда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бошланди
Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш, истеъдодли болаларни саралаб олиш мақсадида 18 январдан "Келажагимиз умидлари" футбол фестивали бўлиб ўтмоқда.
Шу пайтга қадар мусобақалар Андижон, Наманган, Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий вилоятларида ўтказилди.
Бугун 16 февраль куни Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари ўртасида “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бошланди.
Фестиваль Қарши, Нишон ва Косон туманлари ҳамда Қарши шаҳрида ўтказилади. Унда 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар иштирок этади. Ҳар бир ёшдан 100 нафардан бола 10та жамоага бўлиниб баҳсларга киришади . 1-кун 7 ёш, 2-кун 8 ёш,3-кун 9 ёш, 4-кун 10 ёшдаги болалар фестивалда иштирок этишади.
Фестивал якунида иштирокчилар совғалар ва сертификатлар билан тақдирланишади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар