UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  1 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  20 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  37 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди Янгиликлар

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди

2019 йилнинг 26-27 февраль кунлари Фарғона шаҳрида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4 синф ўқувчилари ўртасида мини футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестиваль юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди. Фестивалда иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафар 3-4 синф ўқувчи ёшларига 16 нафар малакали мураббийлар мини футбол машғулотларидан сабоқ бердилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалда иштирок этган 200 нафар болаларнинг барчасига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари, футбол кийими ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивалнинг ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек фестиваль давомида мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 33 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика