UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  51 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  15 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Қани юристлар, майдон сизники! Янгиликлар

Қани юристлар, майдон сизники!

Кеча ЎФА расмий сайтида Суперлиганинг икки клуби "Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор"га ЎФА Ижроқўми қарорига мувофиқ 500 миллион сўмдан жарима солингани ҳақида расмий хабар чиқди.

Гап шундаки, ўтган йил олий лига доирасида бўлиб ўтган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" баҳсида "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев рақибнинг ерда ётган футболчисини айтайин тепишга урингани учун бош ҳакам томонидан четлатилганди. Кейинчалик Ижроқўм Қиличевнинг ишини ўрганиб чиқиб, уни бир йил муддатга четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Лекин "Навбаҳор"нинг мавсумолди ўртоқлик учрашувларида бу футболчи жамоа таркибида кўриниш берди. 

"Бунёдкор" ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев билан боғлиқ масала эса жуда мураккаб. ЎФА унинг ёши кичрайтирилган дея бутунлай футболдан четлатди. Лекин шу ўринда савол туғилади: Дилшод ёшини ўзи бориб кичрайтирганми ёки унга кимдир кўмак берганми? Ҳар ҳолда 15-16 ёшли боланинг хаёлига бу нарса келмаса керак. Ҳолзир бу ерда гўёки Аҳмадалиевнинг ўзи айбдор бўлиб қолгандек. Ваҳоланки, унда нима айб? Айби бировнинг гапига кирганими? Вояга етмаган болани алдашдан осони бормикин? 

Хуллас якунда Дилшод Аҳмадалиев футболдан бутунлай четлатилди. Аммо орадан кўп ўтмай, у "Бунёдкор" машғулотларида кўриниш берди. Керак бўлса, Аҳмадалиев "Бунёдкор"нинг Дубайдаги ўқув-йиғин машғулотига ҳам бориб келди. Лекин шуни айта оламизки, бу ерда Дилдшоднинг ҳеч қандай айби йўқ. У - футболчи ва майдонга тушиб тўп тепяпти, холос. Ҳар ҳолда қўлтиғида битта папкани қучоқлаб қоғозли ишлар билан чопиб юрмаган бўлса керак. 

Шундай қилиб ЎФА Ижроия қўмитаси "Бунёдкор"га ҳам 500 миллион сўм миқдорида жарима солди. Хўш, бу қарор қанчалик тўғри? Айтиш мумкинки, 500 миллион сўм кичкина пул эмас ва "Навбаҳор" учун ҳам, "Бунёдкор"га ҳам бу пулни тўлаш осон бўлмайди. Ҳар иккала жамоа ҳозир моддий томондан бақувват эмаслиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб қоляпмиз. Масалан, "Навбаҳор"нинг конкрет ҳомийси йўқ, жамоа мана бир неча йилдирки ҳокимият қарамоғида. "Бунёдкор"га йирик компаниялардан бири "UzTransGaz" ҳомийлик қилмоқда, аммо ташкилотнинг ушбу жаримага муносабати қандай бўлади? Албатта, бу ҳам алоҳида масала. 

Ижроқўмнинг бу ерда яққол ҳақ томони четлатилган иккала футболчининг ҳам мавсумолди ўртоқлик учрашувларида кўриниш бергани. Шу ўринда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клублари четлатилган ўйинчиларни ўртоқлик учрашувларида синаб кўраётгани ҳақида ЎФАни огоҳлантириб қўйиши мумкинмиди? Кейин бу борада яна битта масала турибди. Билишимизча, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари сафида "Бунёдкор" бош директори Мурод Алиев ҳам бор. Демак, нимадир қарор чиқаришдан олдин Ижроқўм аъзолари йиғилиши ва ҳамма биргаликда қарор чиқариши лозим бўлган. 

Айтайлик, Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилишидан Мурод Алиевнинг хабари бўлганми? У киши Ижроқўм аъзоси сифатида ўша йиғилишда қатнашганми? Ёки бўлмаса ҳар иккала клубга жарима солинишидан олдин клубга бу борада хат юборилганми? Ҳеч бўлмаса, шу-шу футболчилар ҳалиям ўйнаб юрибди, эҳтиёт бўлинглар деган маънода ЎФА томонидан огоҳлантириш берилганми? 

Кўриб турганингиздек, саволлар кўп, бироқ бу саволларга жавоб топиш эндиликда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" клубларида фаолият юритаётган юристларнинг зиммасидаги иш ҳисобланади. Кўплаб жойларда бу каби муаммоларни ҳал қилишда юристлар ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Улар барчасига қонун доирасида жавоб топишга ҳаракат қилишади. Шундай экан, ҳурматли юристлар, майдон сизники! Бу борада ким қанчалик ҳақ? Марҳамат, клуб юристининг иши клуб манфаатини қонун доирасида ҳимоя қилишми, демак бу борада охиригача курашиш ҳам авваламбор Сиз бажаришингиз керак бўлган иш ҳисобланади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика