UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  0 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  2 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  6 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  40 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  6 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  2 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0

Қани кетдик, бугун Ўзбекистон бошлайди Янгиликлар

Қани кетдик, бугун Ўзбекистон бошлайди

Ва ниҳоят орзиқиб кутган кунимиз ҳам келди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши майдонга тушади.
Ўйинга ҳамма тайёр. Футболчилардан тортиб, мураббийларгача. Сир эмас, Гонконг гуруҳдаги асосий рақибимиз. Айнан мана шу ўйин ким биринчи бўлишига ойдинлик киритади.

Гонконг терма жамоасини ҳимоя орқали, онда-сонда қарши ҳужумларда тўп тепишини биламиз. Гуруҳимиздаги дастлабки учрашув "Incheon Munhak Stadium"да бўлади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 17:00да, Тошкент вақти билан эса 13:00да бошланади. Бизникилар 20:00/16:00да айнан шу стадионда Гонконгга қарши майдонга чиқадилар.

Мазкур стадион ЖЧ-2002 учун қурилган бўлиб, ўз бағрига 49 000 нафар ишқибозни сиғдиради. ЖЧ давомида 3та ўйинга мезбонлик қилган. Жанубий Корея эса Португалияни айнан шу аренада мағлубиятга учратган эди.

Кечадан бошлаб медиа марказ "қайнай" бошлади. Мен ҳам бугун ММда фаолиятимни бошлаган ҳолда, имкон қадар маълумотларни кўпайтиришга ҳарака қиламан.

Кундалик эса бироздан кейин.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика