UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  0 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  2 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  2 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  60 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5 00:22Ўзбекистон Суперкубогида асосий вақт дуранг билан якунланса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими?  5 00:01"Ньюкасл" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 00:00Каннаваро "Истанбул Башакшехир" ўйинини стадиондан кузатди  4 23:39"Ливерпуль” Гравенберх билан шартномани 2032 йилгача узайтирди  0

Қалб армони... Янгиликлар

Қалб армони...

Ёзувчи, шоир Жўра Қўчқоровнинг "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган шеърини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қалб армони...

Самога юлдуздай сочилиб кетдинг

Умрбод қалбда ярам, сен оҳу зорим,

Ўн етти ўғлоним, бевақт ўтдинг

Не зўрларни тиз буккан эҳ, "Пахтакорим".


Қирқ йил ўтибди, қалбдасан ҳамон

Хотиранг ҳамиша юрак тўрида

Билмам ўтар яна, қанчалар замон

Унутилмай яшайсан қалблар қўрида.


"Пахтакор"им дунёда номинг ўчмагай

Ҳақиқий халқ жамоаси, шонинг кўчмагай,

Манман деган рақибнинг эггасан бошин

Йиғлатиб, тўккансан аччиқ кўз ёшин.


"Динамо"ми, "Спартак" барибир эрди

Тошкентга келиб обдон, таъзирин ерди,

Қўлин баланд кўтариб, таслимман дерди

Юртим шаъни деб, "Пахтакор", жонини берди. 


Энди буюк жамоани тушда кўрамиз

Надоматла бош чайқаб, афсус қиламиз,

Ҳам хўрсиниб, ҳам ҳафа бўлиб юрамиз

Қалбдасан "Пахтакор"им, эслаб турамиз.


Ҳозирги "Пахтакор" изингдан борар

Насибдур, Осиёда қучади зафар,

Яқиндир, у кунлар, ўйинни топар

Ўзбекистон жамоаси бўлур музаффар.


Ўзга жамоаларни камситмам сира

"Пахтакор"им бошқача, барибир қара,

Ярим асрдан кўпроқ ишқибоз Жўра

Ўн бир карра чемпион, барчадан зўр, а?

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика