Пёнтек: "Мақсадим - Чемпионлар лигасида ўйнаш"

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2018, 17:50
"Женоа" ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек йирикроқ клубга ўтиб, Чемпионлар лигасида ўйнамоқчи эканлигини айтди.

"А Серияда ўйнасанг мияни фақат гол уриш учун ишлатиш керак эмас. "Мен бешта гол урдим, демак энг зўриман" деб ўйлаш нотўғри. Кимдир бўлиш учун узоқ йўлни босиб ўтиш лозим.

Мақсадим - Чемпионлар лигасида ўйнаш. Агар юқори даражада ўйнашда давом этсам, йирикроқ клубга ўтиш имконияти пайдо бўлади. Ҳа, мен шунга интиляпман" - дейди Пёнтек.

Жорий мавсум ҳужумчи "Женоа" сафида А Сериянинг 12та ўйинида майдонга тушиб, 9та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere della Sport