

"Финалга чиқсанг, сени кучли рақибга қарши аёвсиз жанг кутиб турид.и "Реал" мавсумни яхши ўтказди ва совриннинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Улар бир йил олдин Чемпионлар лигаси ғолибига айланишди, шу сабабли бундай рақибга қарши туриш осон бўлмайди. Ҳар бир метр учун жанг бўлади. Иложи борича яхшироқ тайёргарлик кўришга уринамиз, бироқ финалда кучлилар ғолиб бўлади.
Хотиржамликни сақлаб, ўйинда қолиш керак. Биз юқори савияга эгамиз, рақиб ҳам шундай. Финал тақдирини майда деталлар ҳал қилади. "Реал"да бошқа жамоалар каби кучсиз томонлари бор. Улардан фойдаланишга уриниб кўрамиз" - дейди Пьянич.



