Puma: "Биз Швейцариянинг футболкаларини текширяпмиз, ҳозиргача бунақаси бўлмаган"

Aslanov Jasurbek
20 июн 2016, 17:12
Puma компанияси Францияга қарши баҳсда Швейцария футболчиларининг йиртилиб кетган футболкалари борасида расмий баёнот берди.

"Puma компанияси бундай вазиятга биринчи маротаба тушиши. Евро-2016да 5 та жамоа бизнинг формаларни кияди ва улар 10 учрашув ўтказишди. Бундай муаммо бўлгани йўқ. Мутахассисларимиз футболкаларни текширяпти. Вазият ойдинлашса, янги хабар эълон қиламиз" - дейилади баёнотда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters