ПСЖнинг собиқ футболчиси Гризманнинг янги жамоаси номини айтди

Mirjalol Normatov
29 мар 2019, 00:16
ПСЖнинг собиқ футболчиси Жером Ротен "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманнинг янги жамоаси номини айтди.

"Гризманн "Барселона"га ўтади. Бу ишончли манбалардан менга маълум. Барчаси ҳал бўлган. Бироқ ҳозирда бошқа маълумот бера олмайман. Чунки унинг "Атлетико" билан шартномаси бор. "Барселона" Гризманнинг товон пулини тўлашга рози бўлган", - деди Ротен.

Олдинроқ "Атлетико" Гризманн учун 200 миллион евро сўраётгани борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe