

"Агар бу ўйинда фаворит бўлса, у албатта ПСЖ. Жамоангизда Месси, Мбаппе ва Неймар бўлса, ўйинни ёки икки учрашувлик тўқнашувни бой беришингиз жуда қийин. Сабаби улар дунёнинг энг яхши футболчилари.
Мени тушуняпсизми? Одатда, таркибингизда бундай футболчилар бўлса, ғалаба сиз томонда бўлади. Месси катта фарқ қилиб беради, тўғрими? Шу билан бирга парижликларда дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири, энг яхши марказий ҳимоячилардан бири, Маркиньос. Жамоанинг икки нафар посбони асосий таркибга лойиқ. Яна Кимпембе бор – у терма жамоа аъзоси...
Шунинг учун ҳам "Реал" бу тўқнашувда аутсайдер", – деди Тюрам.



