

Турнирда ПСЖ, "Лион", "Лилль" ва "Сент-Этьен" клублари иштирок этиши мумкин.
Парижликлар Чемпионлар Лигасининг келаси мавсумига, қолган жамоалар эса Лига 1'га тайёргарлик кўришади.
Мусобақанинг барча ўйинлари Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Аммо, мамлакат ҳозирча чет элликлар учун ёпиқ, июлда вазият ўзгариши мумкин.



