ПСЖ устози "Наполи"ни бошқариши мумкин

Tolibjon Qosimov
4 май 2018, 13:50
ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери "Наполи" бош мураббийи бўлиш учун номзодлар орасига киритилган.

Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар берди. Олдинроқ, мутахассис мавсум якунида парижликлар билан хайрлашиши маълум бўлган эди.

Шунингдек, неаполликлар мураббийи бўлиш учун номзодлар орасига Паулу Фонсека ("Шахтёр"), Леонардо Семпличи (СПАЛ) ва Марко Жампаоло ("Сампдория")лар киритилган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport