ПСЖ украиналик футболчини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
20 дек 2024
"Борнмут" ҳимоячиси Илья Забарний фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда "L'Equipe" хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Украина термаси футболчисининг хизматларига Франциянинг ПСЖ жамоаси қизиқмоқда. 22 ёшли футболчининг трансфер нархи 38 млн еврога баҳоланмоқда ва унинг "Борнмут" билан шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади.

Илья "Борнмут"да 2023 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ҳимоячи жорий мавсум 16 ўйинда иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, Забарний Киевнинг "Динамо" клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe