ПСЖ трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир трансферни расмийлаштириши мумкин

Sherzod Nurmatov
23 авг 2021, 22:04
ПСЖ "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Манбага кўра, Париж клуби 18 ёшли футболчининг трансфери борасидаги алоқаларни кучайтирган.

Қиймати 55 миллион еврога баҳоланаётган франциялик ярим ҳимоячининг ўзи трансфер ойнаси ёпилгунича жамоасини ўзгартирмоқчи.

Камавинга ўтган мавсумда "Ренн" таркибида 39 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голга узатма берди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Le Parisien