

ПСЖ мавсумлар оралиғида Турин клубидан кетиши мумкин бўлган 36 ёшли форварднинг вакиллари билан музокара бошлади.
"Кекса синьора" раҳбарияти португалияликнинг трансферини таҳлил қилишга тайёр. Жамоага қайтган Массимилиано Аллегри унга ишонч билдирмаяпти.
Шунингдек, Роналду ПСЖнинг техник ҳомийси ҳисобланган Nike компанияси билан ҳамкорлик қилади. Трансфер уч томон учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.



