ПСЖ "Реал" вингерига қизиқмоқда
05 апр 17:50
Янгиликлар
Франциянинг ПСЖ клуби "Реал"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниорга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "El Debate".
Қайд этилишича, парижликлар 23 ёшли бразилиялик учун 200 миллион евро тўлашга шай. Винисиус Жуниорга ПСЖдан ташқари Англиянинг "Челси" ва "Ливерпуль" клублари ҳам оғиз солган, аммо вингернинг ўзи "Реал"да қолишни истайди.
Винисиус Жуниор жорий мавсум "Реал" сафида 28 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол урди ва 6 та голга пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
02:00
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон! 372
Фикрлар