ПСЖ қишда "Ливерпуль" футболчисини қўлга киритмоқчи

Aslanov Jasurbek
27 ноя 2018, 12:38
ПСЖ таянч ҳудудини кучайтира оладиган футболчиларни излашда давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, Париж клубининг трансфер рўйхатига "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Фабиньо тушиб қолди. Хавбек шу йилнинг ёзида 45 млн евро эвазига "Монако"дан "қизиллар" сафига ўтган эди, аммо узоқ вақтдан бери жамоага кўника олмаяпти ва жуда кам ўйин амалиётига эга бўляпти.

"Ливерпуль" Фабиньони сотиш шарти билан уни ижарага бериши мумкин. ПСЖ бундай шартларга тайёр, бироқ футболчи учун "қизиллар" сарфлаган маблағдан кўпроқ тўламоқчи эмас.

Жорий мавсум Фабиньо АПЛнинг 5та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›