

“Буни 1000-маротаба тасдиқлайман, Месси ПСЖда бахтли. Ўйлашимча, у қолади. Бу масалани жаҳон чемпионатидан кейин муҳокама қиламиз”, деган президент.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли форварднинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзида ўз ниҳоясига етади. Аввалроқ, у фаолиятини Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган “Интер Майами”да давом эттириши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди.



